Жаҳон | 20:46 / 31.10.2017
15316
2 дақиқада ўқилади

ФҚБ Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди

Фото: AP Photo

АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди. Бу ҳақда ФҚБ баёнотида маълум қилинган. 

"ФҚБ Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ сир сақлаган барча ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди", дейилган баёнотда.

Бу ҳужжатлар Кеннеди ўлдирилиши тергови давомида маълумотлар берган ва агар уларнинг шахси ошкор бўлса, ҳаётлари хавф остида қолиши мумкин бўлган одамлар билан боғлиқ ҳолда таҳрирланган ҳужжатларни ҳам ўз ичига олади. Ҳозирда ҳужжатларда эслаб ўтилган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда максимал даражадаги очиқликка эришиш масаласини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.  

Миллий архивлар Кеннедининг ўлими билан боғлиқ барча материалларни яқин ҳафталарда тарқатади.

Ўтган ҳафтада Кеннедининг ўлими билан боғлиқ 2891 та ҳужжат АҚШ миллий архивлари сайтида жойлаштирилганди. Бу ҳужжатлар биринчи марта ошкор қилинган.  

Мавзуга оид