Жаҳон | 07:30 / 01.11.2017
17239
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда юк машинаси билан одамларга ҳужум қилинди

Фото: twitter Office of the Deputy Commissioner Public Information

31 октябрь кундузи Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида юк машинасини бошқараётган ҳайдовчи велосипедлар йўлкасига чиқиб, бир неча кўча ўтиб, йўлида учраганларни босиб кетган ва сўнгра отишма содир этган. Маълум қилинишича, босқинчи пейнтбол ва пневматик тўппонча билан қуролланган бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 8 одам ҳалок бўлган ва турли маълумотларга кўра 10 нафардан 15 нафаргача одам жароҳат олган.

Гувоҳларнинг айтишларича, юк машинаси аввал одамларни босиб, сўнгра мактаб автобусига бориб урилган. Ҳайдовчи машинадан тушиб отишма бошлаган. Воқеа жойига етиб келган полиция босқинчини қўлга олишга муваффақ бўлган.  

CBS маълумотларига кўра, ҳужум теракт сифатида тергов қилинмоқда.

Мавзуга оид