Полиция террорчи Нью-Йоркдаги терактга бир неча ҳафта давомида тайёрланганини маълум қилди
31 октябрда кундузи Нью-Йорк марказида содир этилган ҳужум ижрочиси Сайфулло Соипов унга бир неча ҳафта давомида тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи ўринбосари Жон Миллер маълум қилди.
"Терговга кўра, гумонланувчи терактга бир неча ҳафта давомида тайёргарлик кўрган ва уни ИШИД номидан амалга оширган", деб айтган Миллер журналистларга.
Терактни амалга оширишда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 29 ёшли Сайфулло Соипов гумон қилинмоқда. У пикап машинасида Манхэттенда пиёдаларни босиб кетган. Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, ўндан кўпроқ одам жароҳат олган. Соиповнинг ўзи қўлга олиниши вақтида яраланган. Ҳозирда у шифохонада бўлиб, терговчилар томондан сўроқ қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024
Беслан, 2004 йил 1 сентябр. 20 йил муқаддам Россия тарихидаги энг қўрқинчли теракт рўй берганди
09:20 / 05.08.2024