Samsung Galaxy S9 орқа панелининг шакли ўзгариши мумкин
Тайван компанияси фойдаланувчиларнинг асосий даъволаридан бирига диққат қаратди. Эндиликда янги смартфоннинг орқа панели дизайни ўзгариши мумкин.
Samsung янги Galaxy S9 телефонининг дизайнига ўзгартириш киритиш борасида иш олиб бормоқда, деб хабар қилган манба. Уни ўзгартиришга сабаб: фойдаланувчиларнинг бармоқ изини сканерлаш сенсорининг жойлашувидан норозилигидир.
Galaxy гаджетлари эгаларига кўра, сканернинг камера ёнида жойлашуви бармоқнинг объективга тез-тез тегиб кетиши сабабли ноқулайликлар келтириб чиқаради. Чунки камерани тез-тез артиб туришга тўғри келади.
Samsung, шунингдек, орқа пеналдаги бошқа элементлар ташқи кўриниши устида ҳам ишламоқда. Бу билан Galaxy S9 дизайни янада жозибали бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
19:00 / 29.08.2024
AI телевизорлар ҳақида тасаввурни ўзгартириб юборувчи инновацияларда муҳим бурилиш
16:40 / 08.06.2024