Жаҳон | 13:00 / 02.11.2017
32939
1 дақиқада ўқилади

Соиповга ИШИДни қўллаб-қувватлаш бўйича айблов қўйилди

Фото: The Telegraph

Нью-Йоркда теракт содир этган Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповга айбловлар қўйилди, деб хабар бермоқда CNN.

Соипов ИШИД террорчилик ташкилотига моддий ёрдам тақдим этиш, зўравонлик ҳамда транспорт воситаларига зарар келтиришда айбланмоқда.

Федерал прокуратура томонидан қўйилган айбловда кўрсатилишича, Соиповга ИШИД видеороликлари таъсир кўрсатган, у бу роликларни доимий тарзда кўриб келган. Унинг телефонларидан бирида эса тахминан 90 та видео топилган бўлиб, «улардан аксарияти – ИШИД билан боғлиқ бўлган тарғибот».

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотларига кўра, Соипов терактни тахминан бир йил муқаддам режалаштира бошлаган, бунда юк машинасини ишлатиш ҳақидаги қарорни эса икки ой муқаддам қабул қилган.

Мавзуга оид