Жамият | 08:16 / 03.11.2017
12042
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд жойлашган тоғ автомобиль йўли қурилди

Фото: globallookpress.com

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд тоғ автомобиль йўли қурилди. Узунлиги 86 км келадиган янги йўл Жамму ва Кашмир штатининг Ладакх вилоятидаги Чисумле ва Демчок аҳоли пунктларини боғлайди. Йўлнинг энг баланд нуқтаси 5883 метр баландликда жойлашган, деб хабар бермоқда Ҳиндистон NDTV телеканали. 

Йўл Хитой билан чегарада жойлашган ва стратегик аҳамиятга эга. Таъкидланишича, Демчокда ҳарбий лагер жойлашган. Телеканалнинг маълум қилишича, йўл қурилиши оғир шароитларда: кислород кам бўлган ҳаво ва совуқ ҳароратларда олиб борилган. 

Ҳиндистон Ладакхда фаол равишда темир йўл ва автомобиль йўлларини қуради. Бу йўллар зарурат туғилганда тоғли ҳудудларга тезкорлик билан қўшинлар ва техникани ташлашга имкон беради. 

Мавзуга оид