Фан-техника | 18:50 / 03.11.2017
12225
1 дақиқада ўқилади
Twitter ходими ишдан бўшайдиган куни Трампнинг аккаунтини ўчириб қўйди
Twitter компаниясининг техник қўллаб-қувватлаш бўйича ходими ишдан бўшайдиган куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини (@realDonaldTrump) ўчириб қўйди. Миллиардернинг аккаунти 11 дақиқага ишдан чиқди.
Дастлаб Twitter'да аккаунт хато туфайли ўчгани маълум қилинди, бироқ кейин ички тергов натижасида бу қасддан қилингани аниқланди. Трампнинг Twitter'ини ўчирган ходимнинг исми шарифи ошкор этилмаган.
Дональд Трамп, ўзидан аввалги президент Барак Обамадан фарқли ўлароқ, АҚШ президентининг расмий аккаунтидан эмас, асосан шахсий твиттер саҳифасидан фойдаланади.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023