Ўзбекистон | 17:17 / 04.11.2017
12318
2 дақиқада ўқилади

ТДАУ ва Россия Давлат аграр университети ўртасида ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди

Фото: ТДАУ

Тошкент давлат аграр университети делегацияси К.А.Тимирязев номидаги Россия Давлат аграр университетига жорий йилнинг 26 -31 октябрь кунлари ташриф буюрди. Делегация университетнинг ўқув ва илмий фаолияти билан яқиндан танишди, «А.В.Чаянов номидаги иқтисодиёт», «Агрономия ва биотехнология», «Зоотехния ва биология», «Боғдорчилик ва ландшафт архитектураси» ва Малака ошириш факультетларининг кафедраларига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида халқаро ҳамкорлик ва ташриф натижалари университет ректори вазифасини бажарувчи Н.Золина билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Томонлар педaгoг вa илмий кaдрлaрнинг янги кaсбий, тaълимий ҳамда aмaлиётгa йўнaлтирилгaн дaстурлaрни ўзлaштиришлaригa, кaсбий билим, кўникмa вa мaлaкaлaрини зaмoн тaлaблaригa ҳaмoҳaнг тaрздa янгилaш, юқoри технoлoгиялaр, иннoвaциялaр вa илғoр илмий тaдқиқoтлaр ютуқлaри билaн тaнишишлaригa шaрoит ярaтиш, ўқув жaрaёнлaригa юқoри мaлaкaли oлимлaр, ўқитувчи вa мутaхaссислaр ҳамда талабалар алмашинувини жaлб қилиш, биргаликда ўқув ва илмий адабиётлар яратиш, илмий лабораториялар ташкил этиш бўйича ишларни режалаштиришдилар. Мулоқот якуни бўйича академик ҳамкорлик бўйича Шартнома имзоланди.

Мавзуга оид