Жаҳон | 08:55 / 06.11.2017
67216
2 дақиқада ўқилади

Техасдаги черковда 26 киши ўлдирилди. Оммавий қотилликни содир этганнинг шахси аниқ

Фото: Reuters

5 ноябрь куни Техас штатида маҳаллий вақт билан соат 11:30да ўқотар қурол билан қуролланган шахс Сазерленд-Спрингс черкови биносига бостириб кириб, у ерга йиғилган одамларни ўққа тутган. 

Уилсон округи полиция вакили Альберт Гамез берган маълумотга кўра, отишма оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, яна 20-25 киши жароҳат олган. Қотил кейинроқ ўз автомашинасида жонсиз ҳолда топилди.

Кейинроқ маълум бўлишича, хунрезликни амалга оширган кимса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига иқтибос келтирган ҳолда CBS телекомпанияси хабар бермоқда. 

Жиноятни содир этган шахснинг исми Девин Келли бўлиб, у оқ танли ва 26 ёшда бўлган. 2010 йилдан 2014 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтаган. Сўнгра трибуналга берилиб, ҳарбий хизматдан ҳайдалган. 

Ҳозирда ФҚБ Келлининг бирор-бир радикал гуруҳга алоқадорлигини текширмоқда.

Шунингдек, жиноятчининг уйида тинтув ўтказилмоқда. Шу мақсадда қотилнинг уйига кинологлар жамоаси жўнатилган. 

Мавзуга оид