Ёлғон хабарларни қандай ажратиш мумкин?
CNN журналисти Кристиан Аманпур TED'даги интервьюсида ёлғон хабарлар (fake news) муаммосини муҳокама қилди ва нима учун ҳақиқий далилларни сохта хабарлардан ажратишни ўрганиш зарурлиги ҳақида сўзлади.
Фейк янгиликлари нима ўзи?
Яққол мисол — иқлим ўзгаришига доир дебатлар. Маълумотларнинг 99,9 фоизи илм-фан томонидан тасдиқланган, бироқ у иқлим ўзгаришларини инкор қилаётганларнинг баёнотлари билан бир қаторда муҳокама қилинмоқда. Фейк янгиликлар атамаси фақат сўнгги бир неча йилда пайдо бўлди ва бу шунчаки қўллаш мумкин бўлган сўз бирикмаси эмас. Сохта маълумотдан чинини ажрата олмас эканмиз, йиғилиб қолган муаммолар ечимини топа олмаймиз. Бу эса ҳақиқатда ташвиш уйғотади.
Шундай вазиятлар бўладики, уларга бефарқ қараб бўлмайди, акс ҳолда воситачига айланасиз. Журналистлар учун эса объективлик айниқса муҳим. Объективлик нима экани ҳаммага ҳам маълум эмас. Кўпчилик объектив баҳони зиддиятнинг барча томонларини тенг айблашда кўради. Бироқ аслида объектив бўлиш - барча томонларга ўз фикрини баён қилиш имконини бериш ва уларни бирдек тинглаш, бироқ уларни ахлоқий жиҳатдан тан олмаслик ёки деярли тенг қабул қилиш.
Халқаро қонунлар ва инсон ҳуқуқларини қўпол бузишдек вазиятда нима ҳақиқату нима тўқима эканини тушунмасак, биз ҳам ҳамтовоққа айланиб қоламиз.
Улар нимаси билан хавфли?
Интернет эндигина ривожлана бошлаганида аксарият уни билим олиш имкониятларини бир неча баробарга оширади деб ўйлаган, шу билан бирга, ахборот каналларининг кўпайиши маълумотларнинг аниқлиги ва шаффофлигини таъминлайдигандек туюлган. Аслида эса, бунинг акси бўлди, деб ҳисоблайди Аманпур. Янгиликлар платформалари ва ижтимоий тармоқларнинг мисли кўрилмаган даражада кўпайиб кетиши билан одамлар ўз "қобиғи"га ўралиб қола бошлади. Улар тор доирадаги қизиқишлар билангина чекланиб, умумий картинани кўришмайди.
Оммавий ахборотнинг анъанавий воситаларида ҳар ҳолда муайян нормаларга риоя қилинарди. Воқеаларнинг ҳақиқатга тўғри келиш ё келмаслиги текшириларди. Бироқ энди аксарият ҳолатларда нашр ва янгиликларни тарқатишдан мақсад ўқувчилар эътиборини жалб қилиш бўлиб қолди. Табиийки, бу йўлда кўп ишончсиз маълумотлар пайдо бўлади.
Қандай ҳимояланиш мумкин?
- Ахборот манбаларига эҳтиёткорлик билан ёндашинг;
- Қандай янгиликларни ўқиётганингиз, тинглаётганингиз ва кўраётганингизга масъулият билан ёндашинг4
- Қанча кўп ахборот манбаини саҳифаласангиз ҳам, доим биринчи навбатда бир неча ишончли манбага таянинг.
"Бугунги кунда муаммоларимиз кўлами шу қадар каттаки, ҳақиқатни қадрлайдиган ва илмий исботланган далилларга асосланадиган дунё фуқароларининг барчаси бирга ҳаракат қилмаса, ҳалокатга юз тутамиз", - дейди Кристиан Аманпур.
Мавзуга оид
10:20 / 07.09.2024
CNN таслим бўлган украиналик аскарларнинг отиб ташланиши акс этган видеони эълон қилди
10:24 / 04.01.2024
CNN Travel: Ўзбекистон 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши маскан
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
13:43 / 04.10.2022