Спорт | 17:25 / 08.11.2017
20435
2 дақиқада ўқилади

«Нефтчи» 25 йиллик тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда «Динамо» «Нефтчи»ни қабул қилди ва муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Аднан Ораховац томонидан киритилган гол самарқандликларга уч очко келтирди. Шу тариқа, «Нефтчи» 25 йиллик Ўзбекистон чемпионати тарихида илк марта келгуси мавсумни биринчи лигада бошлаши аниқ бўлди. «Динамо» эса лигада қолиш учун ўз имкониятларини бироз бўлсада яхшилаб олди. 

Ушбу ғалабадан кейин самарқандликлар ҳисобидаги очколар сони 32тага етди ва улар «Қизилқум»дан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда бир очко ортда қолиб, 12-ўринда бормоқда. «Нефтчи» эса 24 очко билан 14-поғонада қолди.

Олий лига, 28-тур

«Динамо» – «Нефтчи» 1:0 (0:0)
Гол: 
Аднан Ораховац (90+3).
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Абдумалик Абдуллаев, Алексей Николаев, Саиджамол Давлатжонов (Орифжон Мамажонов, 74), Аднан Ораховац, Фарҳод Тожиев (Искандар Холмирзаев, 67), Муҳаммад Исаев (Сардор Сулаймонов, 64), Дониёр Исмоилов, Раду Рогак.
«Нефтчи»: Абдумавлон Абдужалилов, Шерзод Ҳакимов, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Ирматов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдужамол Исроилов, Хамидулло Абдуҳамидов (Жасур Ҳасанов,  46), Аброр Исмоилов, Ислом Каримов (Иброҳим Раҳимов, 88), Бобурбек Йўлдошев, Авазбек Ўлмасалиев.

Мавзуга оид