Саудия ва Кувайт ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди
Саудия Арабистони ўзининг Ливандаги фуқароларини имкон қадар бу мамлакатни тезроқ тарк этишга чақирди. SPA агентлиги шу ҳақида хабар берди.
"Ливан Республикасидаги вазият сабаб ташқи ишлар вазирлигида вақтинчалик Ливанда бўлган ёки ўша ерда яшовчи саудияликлардан мамлакатни имкон қадар тезроқ тарк этиш сўралмоқда", - дейилади хабарда.
Идорада шунингдек Ливанга боришдан сақланиш тавсия этилди. Бундай баёнотларнинг аниқ сабаблари келтирилмаган.
Бундан ташқари, KUNA агентлигига кўра, Кувайт ҳам ўз фуқароларини дарҳол Ливанни тарк этишга чақирган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги шундай баёнот билан чиққан.
Кувайт фуқароларидан Ливанга бормаслик сўралди. ТИВ буни республикадаги вазият муносабати билан кўрилган эҳтиёт чораси сифатида изоҳлади.
Мавзуга оид
09:25
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
15:10 / 05.11.2024