Рўзиқул Бердиев Игорь Сергеевни нега таркибга жалб этмаганига изоҳ берди
Бугун, 10 ноябрь куни Тошкентдаги «Miran» меҳмонхонасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида шунингдек, терма жамоага жалб қилинган «Бухоро» ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди.
«Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда машғулот ўтказамиз, 12-13 ноябрь кунлари эса бевосита БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳозирда таркибга жалб қилинган барча футболчилар йиғинга соғ-саломат тарзда етиб келди. Биз БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосий эътиборни ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қаратдик», – деб таъкидлади Рўзиқул Бердиев.
Фикрини давом эттирар экан, Бердиев терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида энг кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини билдирди. Нима сабабдан Игорь Сергеев таркибга жалб қилинмагани ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди: «Мен Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Сергеев сўнгги вақтлар ичида кучли босимда қолганди. Балки, бироз танаффус унинг ўзига ҳам яхши таъсир қилар? Игорь Сергеев келажакда терма жамоага кўп фойда келтиришига ишонаман».
Тадбир давомида узоқ таннафусдан сўнг таркибга жалб қилинган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен узоқ танаффусдан сўнг илк бор терма жамоадан таклиф олдим. Терма жамоа бу энг муҳим, бизнинг шарафимиз бўлган жамоадир. Ҳар бир футболчи бу ерда ўйнашни орзу қилади. Мен куч ва маҳоратимни ишга солиб, бу ердаги ўз ўрнимни сақлаб қолишга интиламан», – деб айтган Нагаев.
Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўртоқлик ўйинига 23 нафар футболчини таклиф этган. Ўзбекистон ҳамда БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги «Халифа Бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Мавзуга оид
23:13 / 22.08.2023
ОЧЛ. «Патхум Юнайтед» Сергеевнинг ҳет-трики эвазига «Шанхай Порт»ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичига чиқди
00:21 / 21.04.2023
Рўзиқул Бердиев ва «Бунёдкор» сардори 5 ўйинга четлатилди, клублар, жанжалга сабабчи бўлган ўйинчиларга чора кўрилди – ЎФА
13:00 / 12.11.2022
Пойтахт клубларининг 21 йиллик ҳукмронлиги давом этадими? Тошкентда дерби, Кападзе – Бердиев, Қосимов Бабаянга қарши
14:39 / 31.08.2022