Жаҳон | 16:50 / 15.11.2017
12712
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбийлар президент Мугабени гаровда ушлаб турибди

Фото: Reuters

Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат президенти Роберт Мугабе ва унинг қўриқлаш хизмати ходимларини гаровда ушлаб туришибди, деб хабар бермоқда News24 портали.

Манбалар маълумотига кўра, Мугабе истеъфога чиқишга тайёрланмоқда, шунингдек, у рафиқаси мамлакатдан чиқиб кетиши бўйича армия билан келишиб олишнинг уддасидан чиққан.

Аввалроқ Зимбабве ҳарбий қисмлари Ҳарарега зирҳли техника колоннаси йўлга чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, телемарказ биноси ҳарбийлар томонидан эгаллаб олингани ва пойтахтда портлашлар содир бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Кейинчалик ҳарбийлар ўз ҳаракатлари “ҳукуматни ҳарбий йўл билан эгаллаб олиш” эмаслиги, балки “жиноятчиларга” қарши қаратилганини маълум қилишди.

93 ёшли Мугабе ноябрь бошларида ўз ўринбосари Эммерсон Мнангагвани ишдан бўшатди, у кейинги давлат раҳбари сифатида кўрилаётганди ҳамда ҳарбийларнинг қўллаб-қувватловига эга бўлган.

Мавзуга оид