Жаҳон | 19:00 / 15.11.2017
30918
2 дақиқада ўқилади

«Дунёдаги энг шафқатсиз мустабид раҳбар» - Мугабедан қолган «мерос» 

Фото: AP

Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг «замонавий дунёдаги энг шафқатсиз мустабид раҳбар сифатидаги» мероси мамлакат тарихида узоқ муддатга чуқур из қолдиради, деб ёзмоқда Telegraph газетаси.

Нашрнинг таъкидлашича, мамлакатдаги кескинлик президентнинг рафиқаси Грейс Мугабе яқинда ўз вазифасидан четлатилган вице-президент Эммерсон Мнангагванинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалгач янада кучайди.

«Грейс Мугабе мамлакатда катта ҳурматга эга эмас, бу давлат иқтисодиёти фалаж ҳолатда бўлгани ҳолда, унинг харажатлари борган сари ортиб боргани билан боғлиқ», - дея ёзади нашр.

Кўп ҳолатларда «оқ» фермерларни – мамлакат қишлоқ хўжалиги ўсишини таъминловчи асосни – ўз ерларини тарк этишга мажбур қилишган, унумдор ерлар яроқсиз аҳволга келган, бу эса Зимбабведа озиқ-овқатнинг ўткир етишмовчилиги ҳамда иқтисодиётнинг пастга «қулаши»га олиб келган.

Газетанинг таъкидлашича, Мугабе даврида оддий зимбабвеликлар «миллиардер»ларга айланишди, бироқ бу очлик ва ёқилғи учун маблағ топа олмайдиганлар билан юз берди, сабаби уларнинг пуллари жуда катта инфляция туфайли қадрсизланиб кетди: натижада, нон каби оддий маҳсулотлар ҳам бир неча миллион зимбабве долларига сотилган. Ҳукумат Зимбабве валютасидан воз кечиб, савдонинг асосий воситаси сифатида АҚШ долларини қўллай бошлаганидагина инфляция назоратга олинди.

Мавзуга оид