Ўзбекистон | 10:47 / 16.11.2017
40684
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда бензин учун солиқ 50 фоизга камайтирилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг истеъмоли учун солиқ 50 фоизга камайтирилди.
Шунингдек, ҳужжатда кўрсатилишича, 2018 йил 1 январдан давлат органлари, ташкилотлари ва ҳукумат комиссияларининг ушбу қарор бандларига мос бўлмаган маҳсулот, хом-ашё ва материаллар, уларнинг миқдори ва тарқатилиши бўйича охирги нархларини тасдиқлаш ваколатлари бекор қилинди (рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулотлар бунда истисно саналади).
Шунингдек, қарорда 2017 йил 15 ноябрдан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини истеъмол қилиш учун солиқнинг 50 фоизга камайтирилиши кўрсатилган.
Мавзуга оид
11:48
Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
17:45 / 25.09.2024
2030 йилдан Тошкент шаҳри ва унинг атрофида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024