Жаҳон | 20:00 / 18.11.2017
12640
1 дақиқада ўқилади

Мугабе «ўлса ҳам» ҳокимиятни топширмоқчи эмас

Фото: AP

Зимбабвенинг амалдаги президенти, айни вақтда уй қамоғига ташланган Роберт Мугабе ўз ихтиёри билан истеъфога кетишга рози бўлмаяпти. Бу ҳақда унинг қариндоши Патрик Зуваога асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, у ва унинг рафиқаси «ҳокимиятни топширгандан кўра, ўлишни» афзал кўради.

Зувао айни вақтда президентнинг соғлиги жойидалигини маълум қилган.

Шанба куни Зимбабве пойтахти Харареда минглаб кишилар Мугабенинг ҳокимиятдан четлаштирилганини кўчаларга чиқиб байрам қилишди.

«Ниҳоят бу кун келди!». Зимбабведа минглаб кишилар Мугабенинг ағдарилишини нишонлашмоқда

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Зимбабве ҳарбийлари Харарега кириб, 37 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган Роберт Мугабени ва рафиқасини ҳибсга олганди. Ҳукуматдаги партия ҳам ўзгаришлар даври келгани ҳақида эълон қилди.

Мавзуга оид