Спорт | 22:45 / 18.11.2017
13587
1 дақиқада ўқилади

Видео. «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» фанатлари ўйиндан кейин муштлашди

Лондоннинг «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» клублари ўртасида Англия чемпионатининг 12-тури доирасида кечган дерби баҳсидан кейин икки жамоа фанатлари ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube порталида жойлаштирилган.

Ўйин тугагач, «Эмирейтс» стадионида икки клуб мухлислари тўқнашган. Полиция ҳодиса жойига етиб келиб фанатларни ажратиб қўйган.

Бу сафарги Шимолий Лондон дербиси «Арсенал»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 1887 йилдан буён ўтказиб келинадиган бу дерби Англия футболидаги энг принципиал аҳамиятга эга учрашув ҳисобланади ва аксар ҳолларда дербидан кейин мухлисларнинг ўзаро муштлашувлари кузатилади.

Мавзуга оид