Ўзбекистон | 21:30 / 21.11.2017
46545
1 дақиқада ўқилади

Бир неча лавозимда ишлайдиганларга 50 фоиздан ортиқ маош тўланмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги қарори билан ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартиби такомиллаштирилди. Унга кўра, соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимлари бўш ўрин ва тегишли малака бўлган тақдирда амалда ишланган вақт учун меҳнатга ҳақ тўланган ҳолда ўриндошлик асосида шартномалар тузиши мумкин.

Бунда ўриндошлик бўйича иш вақтининг давом этиши врачлар учун иш вақтининг ойлик нормасидан ортиқ бўлмаслиги лозим, деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

Шунингдек, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори лавозим бўйича маошнинг 50 фоиздан (илгари 30 фоиз эди) ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Мавзуга оид