Кеннеди архиви: СССРга қарши уруш бошлаш учун сохта самолётдан фойдаланиш режалаштирилган
АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ яна 10 мингга яқин ҳужжат эълон қилингани ҳақида хабар қилинган эди. Уни таҳлил қилиш чоғида маълум бўлишича, ўша вақтларда Америка юқори доираларида СССРга уруш очиш учун сохта ҳужум уюштириш режалаштирилган.
Октябрь ойида ошкор қилинган минглаб ҳужжатлардан бирида 1962 йил 22 мартида бўлиб ўтган йиғилиш ҳақида ёзилган. Мажлисда ўша вақтдаги президент Кеннедининг укаси, АҚШ бош прокурори Роберт Кеннеди Қўшма Штатлар Совет иттифоқининг ҳарбий самолётларини харид қилиши ёки унинг нусхаларини ишлаб чиқиши зарур, деган фикрни билдирган. Мажлисда МиГ-17, МиГ-19 ва Ил-14 самолётлари муҳокама қилинган.
Американинг 6 дона, узоқдан МиГ-17 самолётига ўхшаш самолётларни ишлаб чиқариш 3,5 млн. долларга баҳоланган. МиГ-19 нусхаси 26-44 млн. доллар бўлиши ҳужжатда қайд этилган. Америка ясаган бу каби самолётларни мутахассис бўлмаган киши адаштириши ва Собиқ иттифоққа тегишли эканини айтиши таъкидланган. Айнан ўхшаш самолётларни ишлаб чиқиш имконсиз экани айтилган бўлса, Ил-14 самолётини ишлаб чиқиш “фавқулодда мураккаб ва вақтни кўп талаб қилади”, дея таърифланади.
Марказий разведка бошқармаси эса, уча олмайдиган оригинал Совет самолётларини қўлга киритиш ёки уларни Варшава шартномасига аъзо бўлмаган давлатлардан харид қилишни таклиф қилган. Ҳужжатда, шунингдек, “совет” самолётларидан фойдаланишнинг 3 та сценарийси ҳақида сўз боради. Хусусан, уларни душман ҳарбийларини ҳавода чалғитиш ёки душман иншоотларига зарба бериш, ё бўлмаса АҚШнинг СССРга ҳужум қилишига асос сифатида совет самолётининг Америкага ҳужумини уюштиришда қўллаш назарда тутилган.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42