Жаҳон | 14:35 / 24.11.2017
11634
1 дақиқада ўқилади

«Аёвсиз калтакланган». Зимбабве собиқ молия вазири полицияга топширилди

Фото: AFP

Зимбабвенинг собиқ молия ва иқтисодий ривожланиш вазири Игнасиус Чомбо полицияга топширилди. У аввалроқ ҳарбийлар томонидан қамоққа олинганди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги сиёсатчининг қариндошига таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, собиқ вазир ҳибсда сақланиш пайтида ҳарбийлар томонидан аёвсиз калтакланган. Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакили Черити Чарамба эса бундай маълумотларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилди.

Reuters маълумотларига қараганда, Чомбо мамлакатнинг 93 ёшли собиқ президенти Роберт Мугабе рафиқаси Грейсга яқин бўлган. Мугабе хоним эса собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагванинг асосий сиёсий рақиби эди. Айнан Мнангагванинг эгаллаб турган лавозимидан 6 ноябрь куни озод этилиши туфайли ҳарбийлар қатъий ҳаракатларни бошлаб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мугабеларнинг мулки мусодара этилиши мумкин экани хабар берилганди.

Мавзуга оид