Бир йил ўтиб Жалолобод шаҳрига янги мэр сайланди
Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳар депутатлари Кенгаши ва ниҳоят шаҳар мэри ким бўлишини аниқлаб олишди. Пайшанба куни ўтказилган сессияда янграган эълонга кўра, Салайдин Авазов шаҳар мэриясини бошқаради.
24.kg нашрининг ёзишича, «Ийгилик» коалицияси номидан номзоди илгари сурилган Авазов рақобатчиси Майрамбек Адилбековдан устун келган. Мазкур сессияда 31 нафар депутат иштирок этди.
Йиғилиш сўнгига қадар, Майрамбек Адилбеков ўз хоҳишига кўра, номзодини қайтариб олишга қарор қилган. Шундай қилиб, Салайдин Авазовни қўллаб 30 нафар депутат овоз берди, дейилади хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил декабрь охирида шаҳар мэрини сайлаш жараёни муваффақиятсиз якунланганди. Шундан сўнг, учта йирик сиёсий партия коалиция ташкил қилиб, мандат асосида иш кўриб келган.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024