Жаҳон | 16:40 / 24.11.2017
19154
1 дақиқада ўқилади

Мисрда йирик теракт. Қурбонлар сони 50 нафарга яқин

Мисрнинг Синай ярим оролидаги масжидлардан бирида кучли портлаш содир этилиши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Масдар" портали хабар тарқатмоқда.

Портлаш Ал-Ариш шаҳри яқинидаги масжидда рўй берган.

Худди шу вақтда "Ал-Аҳрам" газетаси портлаш оқибатида қурбонлар йўқлиги, 70 нафарга яқин киши жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда.

Айни вақтда жароҳатланганлар шифохонага етказилган.

Мавзуга оид