Жаҳон | 18:40 / 24.11.2017
6457
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведа президентлик сайловлари қачон ўтказилиши айтилди

Фото: AP

Зимбабве янги президенти Эммерсон Мнангагванинг маълум қилишича, мамлакатда янги давлат раҳбари сайловлари келаси йили бўлиб ўтади.

"Тинчлик ва тотувлик 2018 йилги демократик сайловларга қадар ҳамда ундан кейин ҳам бизнинг бир-биримизга бўлган муносабатимизни кўрсатиб бериши керак. Сизларга бугун шуни ваъда қиламанки, сайловлар режалаштирилган муддатда бўлиб ўтади", - дея маълум қилди Мнангагва.

Унинг чиқиши Би-би-си телеканали томонидан трансляция қилинди.

Маълумот учун, Зимбабвенинг собиқ вице-президенти Эммерсон Мнангагва мамлакатни 2018 йил августида сайловлар ўтказилгунча бошқаради. 

Мавзуга оид