Жамият | 10:33 / 27.11.2017
71466
2 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг ҳайратлантирувчи фотосуратлари

Қуйида 2017 йилдаги турли воқеалар вақтида суратга олинган ҳайратланарли суратлар фотожамланмаси келтирилган.

Муҳожирлар резина қайиқлари чўкиб кетгандан кейин Мальтадаги қутқарув операцияси давомида NGO Migrant Offshore Aid Station (MOAS) платформасини ушлаб олишга ҳаракат қилишмоқда. 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Hwasong-12 ракетаси учирилишини кузатмоқда.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама кўз ёшини артмоқда. 

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурацияси маросимига етиб келди.

Адель “Hello” қўшиғи учун йилнинг энг яхши қўшиғи йўналиши бўйича “Грэмми” мукофотини олмоқда.

Қиролича Елизавета Манчестерда қўшиқчи Ариана Гранде концертида содир этилган теракт вақтида яраланган 15 ёшли Милли Робсон билан касалхонада суҳбатлашмоқда.

Битта қўзғалмас камера ёрдамида олинган 21 та алоҳида суратдан иборат тасвир қуёш тутилишини кўрсатмоқда.

Ўт ўчирувчилар Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари билан курашмоқдалар.

Лас-Вегасдаги мусиқа фестивалида одамлар ўққа тутилгандан кейин кўчада қолдирилган ковбойча этиклар.

Дэвид Гонсалес рафиқасини “Харви” довулидан кейин сув остида қолган уйларидан қутқарилганларидан кейин тинчлантирмоқда.  

Афғонистонлик полициячилар террорчи-худкушлар ҳужум қилган жойдан болани қутқаришга уринишмоқда.

Шаҳзода Жорж Берлиндаги Тегел аэропортида.

Мавзуга оид