Фан-техника | 18:10 / 27.11.2017
10257
1 дақиқада ўқилади

Смартфонга қарамлик билан курашувчи қурилма ўйлаб топилди

Фото: Leonhard Hilzensauer

Австриялик дизайнер гаджетларга қарамликни йўқотиши мумкин бўлган смартфонга ўхшаш қурилмани яратди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Қурилма пластикдан тайёрланган смартфон нусхаси бўлиб, унга тош маржонлар қўйилган. Уларни айлантириш ва гаджет билан ишланганидаги ҳаракатларни такрорлаш мумкин. 

Сохта нусха яратувчисининг фикрича, инсонлар унинг ихтиросидан фойдаланиб, смартфонларга камроқ эътибор қаратиши ва қарамлик даражасини пасайтиришлари мумкин.

Мавзуга оид