Жаҳон | 20:54 / 05.12.2017
15716
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Хитойдан қайтаётган аёллар совуқда 10 соат автобусни итаришларига тўғри келди  

Фото: КТК

Қозоғистонда Хитойдан Қарағандага қайтаётган бир гуруҳ аёллар йўл-патруль полициясини учратмагунларигача чўл ҳудудидаги қор билан қопланган трасса бўйлаб ўзлари кетаётган автобусни 10 соат итаришларига тўғри келди.

Қарағанда вилояти полиция хизмати Facebook’даги саҳифасида маълум қилишича, 3 декарбда республика миқёсидаги “Олмаота-Екатеринбург” трассасининг 760 километрида йўл-транспорт полициясининг икки ходими атрофида аёллар ва ҳайдовчи куйиб-пишаётган автобусни пайқашган. Аниқланишича, автобуснинг дизель ёқилғиси совуқ туфайли музлаб қолган.

Маълум бўлишича, автобусда Хитойдан шоп-турдан қайтаётган 28 аёл бўлган. Аёллар 10 соатдан кўпроқ совуқда автобусни итаришларига тўғри келган. Бу ҳодисанинг яна бир аянчли томони шуки, аёлларнинг ёнларидан автомобилларда ўтиб кетаётган одамлардан ёрдам сўрашлари жавобсиз қолган.

“Биз йўлда кетаётган автомобилларни тўхтатиб, аёлларни уйларига жўнатишни бошладик. Автобусни олиб кетиш учун юк машиналарини тўхтатдик. Аёллардан бир қисми Ақшатаудаги исиниш пунктига жўнатилдилар”, деб эсламоқда воқеани йўл-патруль полицияси ходимларидан бири.

Мавзуга оид