Ўзбекистон | 10:15 / 05.12.2017
13886
14 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси бўйича қарор чиқарди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

“Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

“Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси” давлат унитар корхонаси тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқланди.

2. Қуйидагилар фаолиятни молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази учун - ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича тузилган шартномалар доирасида пулли таълим хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

“Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси учун - темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар доирасида пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

“Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси” давлат унитар корхонаси учун - путур етказмасдан назоратни амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар доирасида пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. 

3. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мажбурий тартибда сертификатланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига темир йўл маҳсулотларининг тегишли турларини киритишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б.Ахмедов зиммасига юкланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш
хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга кўра, “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси темир йўл маъмуриятининг функцияларини бажарувчи ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари ва корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобрақамларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга бўлади.

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекциясининг ҳудудий филиаллари юридик шахс ҳисобланмайди.

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси тизимига қуйидагилар киради: марказий аппарати; Тошкент, Фарғона, Бухоро, Оролбўйи ва Қашқадарё ҳудудий филиаллари; Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларининг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази; “Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси; “Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси” давлат унитар корхонаси.

Қуйидагилар “Ўздавтемирйўлназорат” инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, уларни сертификатлашни ташкил этиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш,;

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш;

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Ўзбекистон Республикаси Темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ташишлар ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритадиган юридик шахсларнинг кириш йўлларида хавфсизлигини таъминлаши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўл транспортлари ташкилотлари ва корхоналари томонидан темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ички ва халқаро йўлларда темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш, шунингдек, лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини назорат қилиш;

объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш;

объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилиш лойиҳалари ва ишларини экспертизадан ўтказиш ва улар бўйича хулосалар бериш;

локомотивлар, юк ҳамда изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида ишлаб чиқаришда техник ечимлардан фойдаланиш ҳуқуқини келишиш ва бунинг учун гувоҳнома бериш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган фавқулодда ҳодисалар (авария, ҳалокат) юзасидан хизмат текширувларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказилиш, шунингдек, бошқа давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси йўловчи ташиш поездларининг фавқулодда ҳодисаларини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилиш (ҳалокатга учраш ва авариялар бундан мустасно);

темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этиш, шунингдек, темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлиги ҳолати ҳақида уларни хабардор қилиш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини ошириш бўйича соҳага оид дастурларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларининг бузилиши ва уларнинг сабаблари юзасидан расмий текширув ўтказиш таснифи ҳамда тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг лавозимга янги тайинланган, шунингдек, поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилишига йўл қўйган раҳбарлари ва масъул ходимларини темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни билиши бўйича аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида поездлар ҳаракати хавфсизлигини техник ва технологик назорат қилишни таъминловчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг таркибий бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

темир йўл транспортида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажариши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

2) темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, уларни сертификатлашни ташкил этиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш соҳасида:

материаллар, деталлар, узеллар ва буюмларнинг сифати, техник ҳолати ҳамда қолган ресурслар тўғрисида маълумот олиш мақсадида уларнинг мувофиқлигини баҳолаш, параметрларини аниқлаш;

объектлар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг талаб қилинадиган сифатини таъминлаш, ишончлилиги ва мустаҳкамлигини ошириш, улардан ишончли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида объект параметрларини ёки уларнинг айрим элементлари ҳамда узелларини путур етказмасдан назорат қилиш, мустақил экспертизадан, зарур синовлар ва ўлчашлардан ўтказиш;

темир йўл транспортида фойдаланиладиган ва тайёрловчи томонидан кейинчалик сертификатлаш учун буюртма берилган маҳсулотларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрганиш ва баҳолаш;

республикада ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган темир йўл маҳсулотларининг синов базасини ва сертификатлашни ривожлантириш чораларини кўриш ва шу асосда мувофиқликни баҳолаш натижаларининг давлатлараро даражада эътироф этилишига эришиш;

ҳаракатланувчи таркибни ва темир йўл транспортининг техник воситаларини сертификатлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

темир йўл транспорти воситаларини ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва ишлатувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини уларда поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича техник текширишни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларга белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини бериш;

3) ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида:

темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича кадрларни профессионал даражада қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар темир йўл транспорти ходимларининг малакасини белгиланган тартибда мунтазам ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;халқаро ташкилотлар, бошқа давлатларнинг тегишли назорат идоралари билан “Ўздавтемирйўлназорат” инспекциясининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича алоқаларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, темир йўллардан техник фойдаланиш, темир йўл ҳалокатлари ва ҳодисаларини текшириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этиш;

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзига қарашли ҳудудий филиаллар ва ташкилотлар орқали амалга оширади.

Мавзуга оид