Жаҳон | 23:48 / 06.12.2017
37010
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олди

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди.   

“Мен ҳозир Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб расман тан олиш вақти келди, деган қарорга келдим”, деб айтган Трамп ўз мурожаатида.

Исроил Ал-Қудсни, жумладан ярим аср аввал Иорданиядан тортиб олинган шарқий қисмлари ва тарихий марказини ўзининг “ягона ва ажралмас” пойтахти деб ҳисоблайди.

Трампнинг бу ташаббуси Ал-Қудснинг мақоми бўйича АҚШнинг ва умуман халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувларига зид келади.

Бутун дунё Исроил Ал-Қудснинг қисмларини ўзига қўшиб олишини тан олмай келади ва шаҳарнинг мақомини унинг шарқий қисмига даъвогарлик қилувчи фаластинликлар билан келишилган ҳолда ҳал қилиниши керак бўлган, Яқин Шарқ ихтилофидаги долзарб муаммолардан бири деб ҳисоблайди. Охирги вақтгача АҚШ ҳам шу тамойилга асосланиб келаётганди. Шу сабабли Исроилдаги барча хорижий элчихоналар, жумладан АҚШ элчихонаси ҳам Тель-Авивда жойлашган.

Мавзуга оид