Фан-техника | 14:52 / 11.12.2017
15998
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi'нинг ҳошиясиз Mi Mix 3 смартфони суратлари тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Xiaomi'нинг янги ҳошиясиз Mi Mix 3 смартфони суратлари тарқалмоқда. 

Xiaomi Mi Mix 3 ҳошиясиз смартфонининг расмий тақдимотига ярим йил қолди, бироқ янги қурилма ҳақидаги маълумотлар ҳозирданоқ тарқала бошлади. 

Катта дисплейли Xiaomi Mi Mix ўтган йилнинг охирида пайдо бўлганди. 2017 йилнинг январида гаджет ишлаб чиқарувчи бошқа компаниялар хитой смартфонидан нусха кўчира бошлади. Ўз ўрнини қўлдан бой бермаслик мақсадида Xiaomi ўз девайсларини мунтазам равишда янгилашига тўғри келмоқда. 

Фото: Radarex

Инсайдерлар маълумотларига кўра, Xiaomi Mi Mix 3 икки LED-flesh камера билан жиҳозланган. Қурилма объективи вертикал жойлашувга эга. Смартфон ёрдамида юқори сифатли портрет-суратлар олиш мумкин.


Xiaomi Mi Mix 3, смартфон

Мавзуга оид