«Ғалаба!». Трамп ИШИД Сурия ва Ироқда яксон этилганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги ҳарбий бюджетни имзолаш маросими чоғида Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозонилганини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
«Биз Сурияда ғалаба қозондик, Ироқда ғалаба қозондик, бироқ улар бошқа туманларга тарқалмоқда. Биз уларни қандай тезликда тарқалаётган бўлса, шундай тезкорлик билан таъқиб этмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Трамп мудофаа бюджетини имзолаш маросимида.
Трамп 2018 йилга мамлакат мудофаа бюджетини имзолади. Ҳарбий мақсадларга қарийб 700 миллиард долларни йўналтириш мўлжалланмоқда.
Пентагоннинг базавий бюджети 626 миллиард долларни ташкил этади, яна 66 миллиард доллар АҚШнинг хориждаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Россия Бош штаби 6 декабрь куни Сурия ҳудуди ИШИД жангариларидан озод этилгани ҳақида хабар берди. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий эса 9 декабрь куни мамлакат ИШИДдан бутунлай озод қилинганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:50 / 17.10.2024
РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
15:11 / 05.10.2024