Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг тор ва кенг доирадаги музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков ўртасида аввалига Қўшма баёнот имзоланган.
Шунингдек, томонлар ўртасида қуйидаги ҳужжатларга имзо чекилди:
2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Божхона хизматлари ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилишида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисидаги битим («Соддалаштирилган божхона йўлаги»);
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қирғизистон Республикаси Фанлар академияси ўртасида илмий-техник ҳамкорлик бўйича келишув;
Ўзбекистон Республикаси Фавақулодда вазиятлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида 2018 йилда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик келишуви;
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати қошидаги Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентининг биринчи ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар халқларимизнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб қабул қилингани, улар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлишини қайд этди.
Сооронбой Жээнбеков эришилган келишувлар халқларимиз кутган воқеа бўлганини, ўзаро муносабатлар тарихида қоладиган шундай хайрли ишларга ҳисса қўшганидан мамнун эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024