Жаҳон | 21:59 / 14.12.2017
20572
1 дақиқада ўқилади

Америкалик фермер “мини-сигирлар”ни етиштирмоқда

Фото: Getty Images

АҚШнинг Айова штатида яшовчи фермер уй ичида боқиш мумкин бўлган кичик ўлчамли сигирларни кўпайтириш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда. 

46 ёшли фермер Дастин Пиллард бундай кичик ўлчамли сигирларни яратиш устида кўп йил ишлаган. У чатиштириш ёрдамида сигирларнинг ўлчамини икки баробар кичрайтиришга муваффақ бўлган. У кўпайтираётган сигирларнинг бўйи 90 сантиметрдан ошмайди. Унинг таъкидлашича, бундай ўлчамларга қарамай, сигирлар соғлом. 

“Улардан кўпида итлар каби ўз характери бор. Улар сайр қилишни ва тортиқларни яхши кўришади. Кучуклар каби ён-атрофда югуриб юришади, одамлар билан яхши чиқишади, ювош. Улар эътиборни яхши кўришади. Тиззангдан келадиган мини-бузоқчани яхши кўрмасликнинг иложи йўқ”, деб айтган фермер. 

Фермер антиқа сигирларини уларни уйида ит ёки мушук каби боқишни истовчиларга пулламоқда.

 

Мавзуга оид