Ўта тез ва кўринмайдиган. Янги ноёб дрон яратилди
Манчестер университети ва BAE Systems Magma UAV ноёб учувчисиз учар қурилмасини синовдан ўтказишнинг навбатдаги босқичини якунлади. Дрон замонавий самолётлар учун одатий бўлган ёпқичларга ҳамда қанотнинг бошқа механизацияларига эга эмас, бу унга шу тоифадаги учувчисиз учар қурилмалар орасида энг “пайқалмайдиган” бўлиш имконини беради, деб хабар қилмоқда Advance.
Қанот ёпқичлари бўлмагани сабаб реактив учувчисиз учар қурилмани бошқаришда икки технология ёрдам беради. Биринчиси – бу Wing Circulation Control бўлиб, двигатель ишидан газлар оқимини қанотнинг орқа юзасига йўналтиради. Бу оқимни тартибга солади, учувчисиз учар қурилмани қўшимча механизмлардан фойдаланмай туриб бошқариш мумкин. Бошқа бир технология ҳам бор: Fluidic Thrust Vectoring, у ҳаво оқимини газларни чиқарувчи векторни бошқаришда ишлатади, бу эса тортувчи куч ташқи векторини яратиши лозим. Шунингдек бу қўшимча бошқариш имкониятини ҳам тақдим этади.
Шу тариқа, британиялик муҳандислар учувчисиз учар қурилма конструкциясида исталган ҳаракатланувчи механик деталлардан фойдаланмасликнинг уддасидан чиқишди. Бу унинг радиопайқалиш даражасини камайтириб, деярли идеал жосуслик қурилмасига айлантиради. Британиялик мутахассисларнинг ишонч билдиришича, технология синовлардан муваффақиятли ўтса, механизацияланган қанотни яратиш технологияси бошқа учар қурилмаларга ҳам ўтказилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:50 / 04.10.2024
Лукашенко: президент вертолётига ҳужум урушга олиб келади
16:32 / 27.09.2024
Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди
07:50 / 20.09.2024
Малайзия Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиради
10:50 / 14.09.2024