Фан-техника | 12:34 / 15.12.2017
14353
2 дақиқада ўқилади

Ўзи тикланувчи ойна ихтиро қилинди

Фото: © Depositphotos / gilmanshin

Токио университети олимлари гуруҳи сингандан кейин ўзи тикланувчи ойна яратишди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, мутахассислар дастлаб юмшоқ, резинага ўхшаган модда – политиомочевинани қўллаган ҳолда янги адгезион (ёпишувчи) восита устида иш олиб боришган. Бироқ тажриба вақтида модда қотиб, силлиқ бўлиб қолган, бироқ деформациядан кейин яна дастлабки ҳолатига қайтган.

Олимлар бу моддадан ойна яратиб кўришга ҳаракат қилишган. Аниқланишича, агар бундай ойнани икки қисмга бўлиб, кейин уларни бирлаштириб, устидан босилса, унда 10 сониядан кейин ойна тикланган. Агар босим бир неча соат давомида таъсир этиб турилса, унда ойнага аввалги мустаҳкамлиги қайтган.

Олимларнинг таъкидлашича, политиомочевина деформациядан кейин юқори ҳароратларда “юмшоқ ҳолатда” осон тикланади. Бироқ унинг қаттиқ ҳолатида бунга эришишга жуда кам муваффақ бўлинган.

“Бизда ҳаммаси ўнгидан келганда, мен дастлаб бунга тўлиқ ишонмадим, бироқ кейин бир қатор мақолаларни текшириб, кейин тажрибани бир неча марта қайтардим”, деб айтган Токио университети тадқиқотчиси Янагисава Юу.

Мутахассис келажакда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ўзи тикланувчи ойна ҳозирда ишлатиладиган ва синганда ташлаб юбориладиган ойна ўрнига келишига умид билдирди.