“Ал-Қудсни бой берсак, Макка ва Каъбани ҳам бой берамиз” – Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ал-Қудснинг бой берилишидан мусулмон дунёсини огоҳлантирди.
“Агар биз Ал-Қудсни бой берсак, Мадинаи мунавварани ҳимоя қилолмаймиз. Агар Мадинани йўқотсак, Маккани ҳимоя қилолмаймиз. Агар Макка қўлдан кетса, Каъбани бой берамиз”, деб айтди. У бу ҳақда 15 декабрда NTV телеканали эфирида айтиб ўтган.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, АҚШ Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб эълон қилиши ортидан Яқин Шарқ ва Ал-Қудс атрофидаги барча мусулмонларга янги ҳужум бошланди.
У Туркия Трампнинг бу қарорига қарши янада муҳим қадамлар амалга оширишини таъкидлаб ўтган. Эрдўған Ал-Қудс бутун дунё мусулмонларининг ор-номуси эканига ишора қилиб, “Аллоҳ бизга ҳимоя қилишни буюрган ва аждодларнинг омонати бўлган Ал-Қудсни ҳимоя қилиш учун лозим бўлган барча ишни қиламиз”, деб айтган.
Мавзуга оид
15:23 / 15.11.2023
Ғазодаги Ал-Қудс касалхонасидан беморлар ва ходимлар эвакуация қилинди
11:06 / 30.10.2023
ЖССТ: Исроилнинг Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини эвакуация қилиш талаби жуда хавотирли
16:30 / 07.02.2020
Фаластин учун 30 миллиард: Дунё қарши чиқаётган «аср келишуви» ҳақида
17:13 / 30.01.2020