Фан-техника | 13:56 / 19.12.2017
19271
2 дақиқада ўқилади

Forbes 2017 йилда кимнинг бойлиги энг тез ўсганини маълум қилди

Фото: NYMag

Американинг Forbes журнали 2017 йилда жаҳон бўйлаб кимнинг бойлиги энг тезлик билан ўсиб борганига оид рейтингни тузди.

Биринчи ўринда - Amazon компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос. Тадбиркорнинг активлари жорий йилда 33,8 млрд долларга кўпайди ҳамда декабрь ойи ўрталарига келиб 98,6 млрд долларга баҳоланмоқда.

Иккинчи поғона Evergrande Group компанияси эгаси Сюй Цзяинда. Унинг пули 2017 йилда 27,4 млрд долларга ошди ҳамда 36,5 млрд долларни ташкил қилди.

Учинчи ўрин - Louis Vuitton компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арнода. У бир йил ичида 23,6 млрд долларга бойиди, капитали эса 40,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг – тўртинчи ўринда. 2017 йилда унинг бойлиги 23,6 млрд долларга ўсди - 72 млрд долларгача.

Илк бешликка Tencent телекоммуникация компанияси асосчиси Ма Хуатэн якун ясаб берди. У 21,8 млрд долларга бойиб, умумий капитали ҳажми 44,3 млрд долларга етди.

Шунингдек ўнликдан ҳиндистонлик медиамагнат Мукеш Амбани, мексикалик Карлос Слим, Осиёнинг энг бой аёли Ян Хуэйянь, Oracle асосчиси Ларри Эллисон ва Christie’s «ким ошди» савдо уйи эгаси Франсуа Пино жой олди. 

Мавзуга оид