Фан-техника | 15:10 / 24.12.2017
14520
2 дақиқада ўқилади

Telegram iOS-смартфонлар учун муқобил версиясини ишлаб чиқарди — Telegram X

Telegram мессенжери жамоаси iOS базасидаги смартфонлар учун Telegram X муқобил иловасини ишлаб чиқарди. Янгиланишлар орасида — тўқ рангли мавзу, Swift'га кўчирилган манба коди ва энергосамарадорлик.  

Фото: itunes.apple.com

App Store дўкони асосчиси ҳақидаги маълумот илова ҳақиқатда ҳам Telegram жамоаси томонидан ишлаб чиқилганидан далолат бермоқда. Илова Telegram Messenger LLP компанияси томонидан тақдим этилган — худди шу компания мессенжернинг десктоп версиясини App Store'да, Android учун илова версиясини эса Google Play'да тақдим этади. 

Блогер Илья Казаков мессенжернинг қўллаб-қувватлаш маркази билан ёзишмаларнинг скриншотини тақдим этди, унда янги илованинг расмий мақоми тасдиқланган.

Фото: Twitter.com/@jc_ru

Илова App Store'да худди шундай ID билан дўконда тақдим этилган Telegram HD номи остидаги iPad учун мижоз ўрнини эгаллади. 

Янги илова iPhone ва iPad'да ишлайди. Тавсифда Telegram X ишлаб чиқувчилари унинг тўлиқ Swift дастурлаш тилида ёзилганини, мессенжер учун тўқ рангли мавзуни ўрнатиш имконини беришини ва асосий версиядан тезроқ ишлашини таъкидлашмоқда.