Фан-техника | 19:10 / 25.12.2017
16017
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG’дан янгилик. Бунақаси ҳали бўлмаган!

Фото: LG

LGElectronics компанияси CES 2018 кўргазмасига ташриф буюрганларга уйга мўлжалланган иқлим техникасининг янги «ақлли» моделларини тақдим этади. LGPuriCare ҳаво тозаловчиси кичик заррали чанг датчиги ва овозни таний олувчи функция ҳамда DeepThinQ технологиясига эга DUALCOOLThinQ (СМ) StandInverter кондиционери хонада тозароқ ва яхши ҳаво бўлишини таъминлайди, бу қурилмаларни бошқариш эса жуда қулай ҳамда оддий.

Фото: LG
Фото: LG

Кичик заррали чангларни йўқотиш бўйича юқори технологияли интеллектуал қурилма

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, хонадаги чанглар бутун дунё бўйлаб одамлар ҳаёти сифатига таъсир кўрсатади. Ҳавони назорат қилиш бўйича юқори таъсирчан датчикка эга LG PuriCare ҳаво сифати салбий кўриниш оладиган бўлса, чангнинг кичик зарраларини автоматик равишда йўқ қила бошлайди. Ҳаво сифатини назорат қилиш ҳаттоки PuriCare ўчиқ ҳолда бўлса ҳам амалга оширилади. Қурилма фақат ҳавони тозалаш керак бўлганида ишга тушади. PuriCare’нинг ноёб цилиндр шаклидаги корпусида ҳавони тозалаш бўйича энг замонавий технология жой олган – 360 бурчакни максимал тозалаш учун фильтрация тизими 360° TotalCareFilterSystem. CleanBooster тозалашни янада кучайтириш функцияси туфайли эса, LG PuriCare тозаланган ҳавони 7,5 метрга қадар бўлган радиусда тарқатишга қодир. Бу ҳавони ҳаттоки энг кичик хоналарда ҳам тозалаш имконини беради, қурилма яқинида эса анча енгил ҳаво оқимини яратади. Шу тариқа, PuriCare ёш болали ва уй ҳайвонларига эга оила учун идеал ечимга айланади.

Фото: LG
Фото: LG

Овози бошқариш функцияси билан максимал қулайлик

CES кўргазмасида шунингдек DUALCOOLThinQ (СМ) StandInverter кондиционери биринчи марта тақдим этилади, у овозни таниш функциясига эга. У уйингиз остонасиданоқ ёки бошқа хонадан битта гап билан ҳароратни тартибга солиш имконини беради. Энергия самарадорликнинг юқори даражаси ва иккита инверторли компрессор туфайли юз берувчи шовқиннинг паст даражасига қўшимча тарзда, DUALCOOLThinQ (СМ) LG’дан DeepThinQ интеграциялашган сунъий идроки борлиги билан ҳам ажралиб туради. У хонада бўлиб турган одамларга кўпроқ ҳавони йўналтиради, бу хонани фарқлаш туфайли юз беради. Одамлар борлигини аниқлашдан ташқари, интеллектуал датчик ёрдамида инсон ҳаракати (IntelligentHumanMovementSensor) билан ҳаво оқими кучи тартибга солинади, бунда бир одам ёки кишилар гуруҳи кондиционерга нақадар яқин жойлашгани муҳим аҳамият касб этади. Уйда истиқомат қилувчиларнинг ҳар кунлик ўзини тутиш моделини таҳлил қилиб, LGDUALCOOLThinQ (СМ) уйнинг қайси қисмини куннинг маълум бир қисмида кўпроқ совутишни аниқлайди, бунда оптимал ҳарорат яратилади ва электр энергияси тежалади.

Фото: LG

«LG интеллектуал маиший қурилмалари қулай шароит яратиш учун улар истеъмолчилар эҳтиёжларини прогноз қилиши мумкин экани туфайли ҳам соҳа етакчилари саналади, - дейди LG HomeAppliance&AirSolution компанияси президенти Сон Дэ Хен (SongDae-hyun). – Бугунги кунда сунъий идрок ривожланишнинг шундай даражасида турибдики, у шунчаки шахмат ўйнашдан кўпроқ нарсага қодир, ҳамда LG компанияси бу технологияни истеъмолчилар ҳаёти сифатини яхшилаш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда».

CES 2018 кўргазмасига ташриф буюрувчилар LG’нинг «ақлли» иқлим қурилмалари самарадорлигига Лас-Вегасдаги Конференц-марказнинг марказий зали № 11100 павильонида 9-12 январь кунлари баҳо беришлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид