Ўзбекистонда янги мессенжер ишга туширилиши кутилмоқда
Россиянинг Eastwind компанияси директори Бубнов Борис Геннадевич янги ишлаб чиқарилаётган «Миллий мессенжер» лойиҳасини намойиш этди. Бу ҳақда у «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида бўлиб ўтган учрашувда билдирган.
Учрашув давомида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожланиши ва ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, «Миллий мессенжер» маҳсулоти, биринчи навбатда хавфсиз, коммуникация учун замонавий восита, электрон шаклдаги ҳамёнбоп ҳамда қулай шаҳар хизматларини тақдим этувчи илова экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида ҳар икки томон мазкур лойиҳанинг электрон ҳукумат учун аҳамиятли томонлари ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон учун мазкур лойиҳани синов тариқасида жорий этиш масалалари юзасидан қизиқиш билдирилди.
Eastwind – Россиянинг йирик ишлаб чиқарувчилари ва дастурий таъминот етказиб берувчилардан бири бўлган ҳамда фаол ривожланаётган компания.
Мавзуга оид
20:00 / 19.08.2024
Яқинларингизга қачон охирги марта қўнғироқ қилдингиз?
22:46 / 19.07.2024
Telegram фирибгарларга қарши чораларни жорий қилади
10:53 / 25.05.2024
VK 26 июндан бошлаб ICQ мессенжери иши тўхтатилишини эълон қилди
10:21 / 04.04.2024