Жамият | 10:45 / 26.12.2017
46492
1 дақиқада ўқилади

Мактабда кўзи ёриган ўқитувчи боласини сумкага солиб қўйди

Бошқордистон пойтахти Уфадаги мактаблардан бирида ҳомиладорликнинг кечки муддатларида ишга келган ўқитувчи шундоқ дарс вақтида кўзи ёриган. Ўзгалар ёрдамисиз туққан ўқитувчи боласини сумкага солиб қўйган. Бу ҳақда “Башкортостан” телеканали хабар бермоқда. 

Ўқитувчи мактабдан кучли қон оқиш билан шифохонага олиб кетилган. Аёл  шифокорларга кўзи ёриганини айтмаган. Аёлнинг туққани шифохонада кўрикдан ўтгандан кейин аниқланган. Аёлдан бола қаердалигини сўрашганда, у сумкасини кўрсатган.

Афсуски, бола топилганда ўлик ҳолда бўлган. Аёлнинг айтишича, бола жонсиз ҳолда туғилган.

Тергов қўмитасида маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда. Боланинг ўлими сабаби ва у туғилганда тирик бўлгани-бўлмаганини аниқлаш учун экспертизалар ўтказиш белгиланган. 

Мавзуга оид