Фан-техника | 17:46 / 27.12.2017
19028
1 дақиқада ўқилади

iPhone соҳибаси Apple'га қарши триллион долларлик иш қўзғатди 

Фото: Reuters

Американинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи Виолетта Майлян Apple'га қарши иш очди ва компаниядан  999 999 999 000 доллар талаб қилди. Patently Apple портали шу ҳақида хабар берди. 

Америкалик аёл iPhone ишлаб чиқарувчиларини  ноҳақ рақобат ва харидорлардан маълумот яшириш орқали  фирибгарлик қилишда айблади. У смартфон фойдаланувчилари янги гаджетларни қўлга киритишга мажбур бўлгани, зеро компания атайин эски моделлар самарадорлигини пасайтирганини таъкидлади. 

Бундан аввал Reddit фойдаланувчилари эски моделдаги смартфонларнинг тезлиги секинлашганидан шикоят қилиб, компания бундай эффектга эришиш учун махсус функциялар киритаётганини тахмин қилишган.

Бунга жавобан Apple'да қурилмалар процессорининг максимал частотаси атайин камайтирилганини тан олинди, бироқ бу "аккумуляторлар фаолиятини яхшилаш" ва гаджетларнинг ўзидан ўзи ўчиб қолишини бартараф этиш мақсадида қилингани таъкидланди. 

Мавзуга оид