«Ўзбекистон президенти каби ишланг». Қирғизистонда талаба бош вазирга чақириқ билан чиқди
Қирғизистоннинг Жалолобод давлат университети талабаларидан бири ўз мамлакати бош вазири Сапар Исоқовни «Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев каби ишлашга» чақирди.
Талаба бу ҳақда Жалолобод давлат университетининг Қирғизистон ҳукумати раҳбари билан 26 декабрь кунги учрашувида айтиб ўтди. Исоқов минтақа бўйлаб амалий сафарни амалга оширмоқда.
Хусусан, талабанинг тушунтиришича, қўшни давлат раҳбари йиғилиш давомида қўйилган саволларга жавоб қайтара олмаган бир неча вазирларни ишдан бўшатган. Унинг фикрига кўра, Қирғизистонда ҳокимият вакиллари ҳам шундай қатъий бўлиши керак.
Ўз навбатида, Сапар Исоқовнинг жавоб қайтаришича, у ёпиқ эшиклар ортида ҳар бир амалдорга юқори талаб қўяди ва керак бўлганда, уларни ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилади.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024