Шавкат Мирзиёев: «Элимизга ислом динини тўғри тараннум этиш - жуда катта тарбия»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустрияни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлат раҳбари ҳозирги кинолар ҳақида фикр билдирди.
“Менинг энг катта ички қийновларим, “Бобур” киносини кўришни ўзим ният қилардим. Улуғбек, Беруний, қилсак бўладими?! Миллатимизнинг орзуси бўлса керак бу кинолар. Нега ал-Бухорий тўғрисида кино йўқ? Ат-Термизий бобомиз?! Термизийлар сулоласи, деганда қанчадан-қанча гаплар бор. Бу ҳам бир йўналишми йўқми?! Мотуридий ҳақида кино кўрсатиш, у ҳам бир йўналиш. Ислом цивилизация, деганда нимани кўрсатамиз биз?!
Элимизга тўғри исломни тараннум этиш - жуда катта тарбия. Масжидларда ҳам буни қўйса бўлади. Биринчидан онгимиз ўзгаради, иккинчидан ўзимизнинг устимизда ишлаш билан атрофимизга муҳит яратиб, бошқа иллатдан олиб, ижодга бағишлаймиз. Энг асосий масала – ўзлигимизни англашни жой-жойига қўймас эканмиз, кечаги биз айтган гапларни меъёрига етказа олмаймиз”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
16:17 / 25.09.2024
Шавкат Мирзиёев: “Камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини яратдик”
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
16:06 / 25.09.2024
Шавкат Мирзиёев ОИИБ бошқарувчиларининг йиллик учрашуви очилишида иштирок этди
21:24 / 23.09.2024