Жаҳон | 13:30 / 03.01.2018
11502
1 дақиқада ўқилади

Эронда зўравонликларга қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда

Фото: AP

Эрондаги шаҳарлар кўчаларига чоршанба куни бир неча юзлаб одамлар чиқишди, улар намойишлар давомида рўй берган зўравонлик ҳолатларига қарши акция ўтказишмоқда. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар берди.

Чоршанба куни намойишлар Ахваз, Бушир, Илом ва Ҳуррамобод каби шаҳарларда бўлиб ўтмоқда. Иштирокчиларнинг аниқ сони хабар қилинмаяпти.

Эроннинг йирик шаҳарлари – Теҳрон, Машҳад, Исфахон ва Рештда 28 декабрдан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, намойишлар давлатдаги ички муаммолар туфайли, шунингдек бошқа мамлакатлар фитнаси билан ўтказилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, норозилик намойишлари вақтида камида 20 киши ҳалок бўлди. Теҳронда сўнгги уч кун ичида тахминан 450 киши қўлга олинди.

Мавзуга оид