Билл ва Ҳиллари Клинтон уйида ёнғин чиқди
АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг рафиқаси Ҳиллари Клинтоннинг Чаппаква шаҳридаги (Нью Йорк штати) уйида ёнғин чиқди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин асосий бинода эмас, балки махфий хизмат жойлашган кичикроқ уйда содир бўлган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни тўлиқ ўчиришган.
Полиция вакили Артур Мендозанинг айтишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 15.15ларда ўчирилган.
Маълум қилинишича, ёнғин вақтида уйда Клинтонлар оиласидан ҳеч ким бўлмаган.
Билл ва Ҳиллари Клинтон бу уйда деярли 20 йилдан бери яшаб келадилар. Улар бу уйни 1999 йилда 1,7 млн долларга сотиб олишган. 2016 йил августида эса улар 1,6 млн долларга қўшни уйни ҳам харид қилишган.
Мавзуга оид
21:09 / 29.01.2024
Россия НАТОга қўшилиши кўзда тутилганди. Клинтоннинг Москвага ташрифи ҳақида ҳужжатлар эълон қилинди
20:35 / 05.05.2023
Россиянинг Украинага ҳужумини 2011 йилдаёқ сезган эдим – Билл Клинтон
17:48 / 05.04.2023
Билл Клинтон Киевни ядро қуролидан воз кечишга кўндирганидан афсусдалигини маълум қилди
16:07 / 12.12.2021