Жамият | 12:50 / 04.01.2018
24642
2 дақиқада ўқилади

Фото: Жиззахда шоирларга қўйилган ҳайкаллар нурамоқда

Фото: Facebook / «Жиззахликлар ҳамжамияти»

Facebook’даги «Жиззахликлар ҳамжамияти» гуруҳига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкалининг нураётгани акс этган суратлар жойлаштирилди.

«Суратлар остидаги изоҳларда эса фойдаланувчилар мазкур ҳолат ачинарли эканлигини, шошма-шошарлик билан бунёд этилган ҳайкалларга сифатли материаллар ишлатилмаганлигини таъкидлаган», деб хабар берди «Sangzor.uz».

Мазкур ёдгорлик тантанали тарзда 2017 йилнинг ноябрь ойи бошида очилган эди. Ҳайкаллар сифатсиз хом ашёдан шошма-шошарлик билан ясалгани туфайли нураб тушмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан амалга оширилган мазкур ёдгорликни бунёд этиш ишлари апрелда бошланган эди. Жуда ҳам қисқа муддатда амалга оширилган ишлар натижасида анчагина қаровсиз ҳолга келиб қолган хиёбон ҳудуди таниб бўлмас даражада ўзгарди. Қурувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида ноябрь ойида ушбу ҳудудда нафақат ҳайкал ўрнатилди, балки Хўжа Нуриддин мадрасаси реконструкция қилиниб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейлари, унга туташ бинода эса давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов музейлари иш бошлади.

Айни вақтга келиб, бунёд қилинганига икки ой ўтар-ўтмас ҳайкаллар мана шундай кўринишга келиб қолган.

Фото: Facebook / «Жиззахликлар ҳамжамияти»
Фото: Facebook / «Жиззахликлар ҳамжамияти»

 

Мавзуга оид