Intel раҳбари муаммоларни била туриб компания акцияларини сотиб юборган
Intel Corp. бош ижрочи директори Брайан Кржанич компания ишлаб чиқарадиган микросхемалар хавфсизлигида жиддий муаммолар борлигидан хабар топгач, компаниянинг ўзига тегишли акцияларининг катта қисмини 2017 йил ноябрда сотиб юборган. Бу ҳақда CNBC хабар берган.
Микросхемаларнинг заиф томонини Google Project Zero’нинг киберхавфсизлик мутахассислари аниқлашган. Уларнинг маълум қилишича, Intel миропроцессорларида иккита заиф жой мавжуд: Meltdown ва Spectre. Хакерлар бу камчиликлардан фойдаланиб, дунёдаги исталган компьютернинг бутун хотирасига кира олишлари мумкин.
Таъкидланишича, ушбу камчиликларнинг бартараф этилиши копмьютерлар ишлашини 30 фоизга секинлаштириши мумкин. Компанияда ушбу муаммолар мавжудлиги тан олинган ва уларни бартараф этишга ваъда қилинган.
Кржаничга қайтадиган бўлсак, у опционларни қўллаб, компаниянинг 644 мингта акциясини 44,05 доллардан сотиб юборган. У бу акцияларни 12,985 доллардан 26,795 долларгача нархда, яъни ўша вақтдаги нархлардан анча паст қийматда сотиб олган.
Бундан ташқари, Кржанич ўзига тегишли бўлган 245,7 мингта акцияни 44,55 доллардан сотиб юборган.
Мавзуга оид
14:00 / 21.10.2024
Мадридда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик акция ўтказилди
22:02 / 12.10.2024
Intel ўз тарихидаги энг йирик инқирозга дуч келди. Компания Qualcommʼга сотиб юборилиши мумкин
14:50 / 23.09.2024
Bloomberg: Apollo Intel'га миллиардлаб сармоя таклиф қилади
19:34 / 17.09.2024