Жаҳон | 16:19 / 08.01.2018
14393
2 дақиқада ўқилади

BBC жиддий можаро гирдобида, Хитойдаги бюро раҳбари ишдан кетди 

Фото: РИА "Новости"

Би-би-си телерадиокомпаниясининг Хитой бюроси раҳбари Кэрри Грейси истеъфога чиқди. У буни эркак ҳамкасблари билан маошдаги нотенглик туфайли амалга оширган.

Би-би-си’даги иш стажи 30 йилдан кўпроқни ташкил этувчи Грейси компаниянинг Пекиндаги минтақавий бўлинмасига тўрт йил муқаддам раҳбар этиб тайинланди. Ярим йил аввал эса Би-би-си’нинг энг кўп ҳақ тўланувчи ходимлари маоши ҳақида маълумот эълон қилинди. Уларга кўра, Грейси Шимолий Америка ёки Яқин Шарқдаги худди шундай бюроларга раҳбарлик қилувчи эркак ҳамкасбларидан камида 50 фоизга камроқ иш ҳақи олган.

"Мен Би-би-си’даги 30 йил давомида ўзим яхши кўрадиган ташкилотни ҳеч қачон очиқдан-очиқ танқид қилмаганман. Мен шуни истайманки, Би-би-си қонунларга риоя этиши ва эркак ҳамда аёлларни бир хилда баҳолаши шарт. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Мен Пекиндаги бюрони тарк этмоқдаман", - дея ёзган аёл ўз блогида.

Би-би-си’нинг июлда эълон қилинган ўн нафар энг катта маош олувчи ходимлари рўйхатида атиги икки аёл киши бор: Клаудиа Уинклман (тахминан 500 минг фунт стерлинг) ва Алекс Жонс (400 мингдан кўпроқ). 

Мавзуга оид