Ўзбекистон | 23:00 / 10.01.2018
116544
1 дақиқада ўқилади

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент раислигида ўтказилган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш юзасидан ўтказилган бу мажлисда Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

«Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ҳолатга шайлиги илгариги 5 кундан бугунги кунда 3 соатга етказилгани таъкидланган.

Президент бундан буён бир йилда камида 4 марта қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилишини маълум қилган.

Мавзуга оид